<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><author>Равшан Ҳизиров, Улуғбек Абдуҳалимов</author>
<lyrics>[V1]
 Тили бошқа дилидан
 Тикони кўп гулидан
 Нажот кутар пулидан
 Худодан қўрқмаганлар

[V2]
 Яшолмайди ёлғонсиз
 Нажот йўқ билинг қонсиз
 Ишонмас У имонсиз
 Худодан қўрқмаганлар

[V3]
 Насиҳат қилар доим
 Устингдан кулар доим
 Кимдандир юлар доим
 Худодан қўрқмаганлар

[V4]
 Мағрур у эгилмайди
 Худо Севги билмайди
 Итоат ҳам қилмайди
 Худодан қўрқмаганлар.

[V5]
 Раббимни тан олмайди
 Билганидан қолмайди
 Орқага қайтолмайди
 Худодан қўрқмаганлар.

[V6]
 Хушхабарим бор Сизга
 Тавба денг Эгамизга
 Исо Нажоткор бизга
 Худодан қўрқмаганлар.

[V7]
 Кутар сизни Худойим
 Қайтгин болам, деб доим
 Бордир қиёмат қойим
 Худодан қўрқмаганлар.</lyrics>
<title>Тили бошқа дилидан</title>
</song>